Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида ўсмирлар Олимпиадаси учун йўлланмалар берилади

TIGGO 2 PRO

Баҳрайндаги Осиё ўйинларида "Дакар-2026" ўсмирлар Олимпиадасининг йўлланмалари ўйналади.

Осиё Олимпия кенгаши жорий йил Баҳрайнда ўтказиладиган III ёшлар Осиё ўйинларининг якуний санаси, дастурлари ва ёш тоифаларини эълон қилди. Мусобақа аввал режалаштирилганидек, 22-31 октябр кунлари ташкил этилади. Ўйинлар "Дакар-2026" ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензион характерга эга бўлгани боис, спорт дастурлари ва унинг ёш чегараларида ўзгариш мавжуд.

Мусобақага жами 26 та спорт тури киритилган. Уларнинг 13 таси "Дакар-2026" дастуридан ўрин олган. Мазкур йўналишларда қатнашадиган атлетларнинг ёш чегараси 14-17 этиб белгиланган. Бунга қуйидаги спорт турлари киритилади: Енгил атлетика, бокс, футзал, стол тенниси, соҳил кураши, бадминтон, велошоссе, дзюдо, таэквондо, 3х3 баскетбол, конкур, сузиш ва триатлон.

Қуйидаги 13 спорт турида ёш чегараси 15-18 ни ташкил этиб, уларда Дакар-2026 лицензиялари ўйналмайди: туялар пойгаси, гольф, кабадди, текбол, оғир атлетика, отлар марафони, гандбол, аралаш жанг санъати турлари, волейбол, киберспорт, жиу-житсу, муай-тай, спорт курашлари (ёпиқ иншоотда).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!