Ёшлар терма жамоамиз "Fujayra Open" да 26 та медал жамғарди!
Кеча Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондо WТ бўйича 13-"Fujayra Open-2026" халқаро мусобақасининг ёшлар ўртасидаги беллашувлари ташкил этилди.
Қувонарлиси, унда иштирок этган катта таркибдаги ёшларимиз 7 та олтин, 6 та кумуш ва 13 та бронза, жами 26 та медал жамғаришга муваффақ бўлди.
Олтин:
-48 кг: Шермуҳаммадхон Қаххоров
-51 кг: Константин Бростовский
+78 кг: Алишер Пак
-44 кг: Самира Ҳайитова
-46 кг: Камила Султанова
-52 кг: Нозима Абдужабборова
-55 кг: Одина Жўрабоева.
Кумуш:
-73 кг: Никита Бибиков
-78 кг: Жасурбек Мамадалиев
-46 кг: Диёра Исматова
-55 кг: Омина Эргашева
-59 кг: Виктория Денисенко
-68 кг: Феруза Эрназарова.
Бронза:
-45 кг: Исломбек Акчурин
-48 кг: Искендар Медрейимов
-51 кг: Ёсинбек Одилов
-78 кг: Озодбек Рисбеков
-78 кг: Асадбек Аминов
-42 кг: Зухра Исмоилбоева
-46 кг: Фарангиз Мирманова
-49 кг: Фарангиз Маҳкамбоева
-52 кг: Гулёра Орифжонова
-55 кг: Мабрурахон Неъматжонова
-68 кг: Нилуфар Сапаева
-68 кг: Арина Бабушкина
+68 кг: Ситора Асророва.
Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.
Фикрлар