Ёшларимиз Таллиндаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади

Жорий йилнинг 12-18 август кунлари Эстония пойтахти Таллин шаҳрида спорт курашлари (эркин кураш, юнон-рум кураши, спортнинг аёллар кураши) бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада ёшлар терма жамоамиз ҳам деярли тўлиқ таркибда иштирок этмоқда. Жаҳон чемпионатига вакилларимиз Хасан Қаххоров бошчилигида 10 август куни учиб кетишади. Курашчиларимизга  мусобақа давомида катта мураббийлар Исроил Сиддиқов, Адҳамжон Очилов ва мураббийлар Азиз Улахунов, Арсен Шарашенидзе, Ҳожимурод Насриддинов ҳамда Баҳшилло Жўраевлар кўрсатмалар бериб боришади. Делегациямиз таркибидан ҳакам Тохир Ғуломов ҳам ўрин олган. Мазкур рефери бевосита жаҳон чемпионати бахсларини бошқариш учун таклиф этилган.

Курашчиларимиз таркиби эса қуйидагича кўриниш олган...

Эркин кураш

57 кг

Сардор Рўзимов

61 кг

Феруз Ёқубов

65 кг

Бобур Исломов

86 кг

Мухаммадрасул Рахимов

92 кг

Ажиниёз Сапарниёзов

97 кг

Мақсуд Вейсалов

Юнон-рум кураши

55 кг

Ихтиёр Ботиров

60 кг

Мухаммадқодир Юсупов

63 кг

Жавоҳирбек Саматов

67 кг

Умиджон Ахроров

72 кг

Алижон Хусейнов

77 кг

Дилшод Омонгелдиев

97 кг

Исмоил Асанов

130 кг

Илёсбек Ғуломжонов

Аёллар кураши

50 кг

Жасмина Иммаева

53 кг

Шоҳида Аҳмедова

62 кг

Арухан Жумабоева

65 кг

Динора Рустамова

72 кг

Светлана Оқназарова

76 кг

Мухлиса Нормўминова

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!