Ёсихито Нисиока Цинциннатида заҳарланди

Огайо штатининг Цинциннати шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида "Мастрес" туркумига кирувчи мусобақа ўтказилмоқда.

Унда япониялик теннисчи Ёсихито Нисиока чорак финал босқичида иштирок этиши керак эди. Аммо у ўйин олдидан овқатдан заҳарланди ва учрашув ўтказа олмаслигини эълон қилди.

Шу тариқа  Ёсихитонинг рақиби бельгиялик Давид Гоффин тўғридан-тўғри ярим финалга чиқди ва франциялик Ришар Гаске билан куч синашадиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар