Йован Жокич келишувга эришди

Сербиялик 29 ёшли ярим ҳимоячи Йован Жокич янги мавсумни қаерда ўтказиши ҳал бўлди. Охирги пайтларда унинг атрофида турли хабарлар тарқалганди.

Ўтган йили АГМК шарафини ҳимоя қилган футболчининг собиқ клуби – “Локомотив”га қайтиши ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлганди. Қолаверса, унинг олмалиқликлар билан тузган шартномаси ҳам якунланганди. Шу сабабли Жокичнинг жамоадан кетиши тахмин қилинганди. Бироқ якунда бундай бўлиб чиқмади.

Маълумотларга қараганда, сербиялик футболчи АГМК билан яна келишувга эришган ва янги мавсумни ҳам Миржалол Қосимов жамоасида ўтказадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги мавсумда у АГМК сафида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урган.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!