Йоветич АПЛга қайтмоқда
Ads

Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчиси Стеван Йоветич фаолиятини "Ньюкасл"да давом эттиради. Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, инглиз клуби яқин вақт ичида 27 ёшли черногориялик футболчи борасида расмий таклиф юборади. Трансфер нархи 17 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, футболчи аввалроқ Англиянинг "Манчестер Сити" клуби шарафини ҳимоя қилган. Ўтган мавсум Йоветич "Севилья"да ижара асосида тўп сурган эди.