Йоветич “Севилья”га ўтганини тасдиқлади
Ads

Миланнинг “Интер” клуби ҳужумчиси Стеван Йоветич фаолиятини “Севилья”да давом эттирадиган бўлди. Черногориялик футболчи бу ҳақда ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида эълон қилди.

Йоветич самалёт бортида тушган суратига “Севилья” деб изоҳ қолдирган.

Аввалроқ андалусияликлар Йоветични дастлаб мавсум сўнггига қадар ижарага олишни ва ёзда унинг трансферини 14 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олишлари ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, Йоветич ушбу мавсум “нерадзуррилар”нинг асосий таркибидан жой ола билмаган ва А Серияда бор йўғи 5та учрашувда майдонга тушган эди.