Йоханна Конта Мельбурн томон югурмоқда

Яна бир неча кундан сўнг "Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг асосий тўр баҳсларига старт берилади.

Британиялте теннисчи Йоханна Конта ушбу мусобақага Сиднейда тайёргарлик кўрмоқда. У ўзининг чидамлилигини ошириш мақсадида шаҳар бўйлаб югурмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Australian Open" турнирининг биринчи даврасида Йоханна австралиялик Айла Томляновичга қарши кортга чиқади.