Ёзда "Атлетико"ни икки нафар тажрибали ҳимоячи тарк этади

Мадриднинг "Атлетико" клуби мавсумлар оралиғида икки нафар тажрибали футболчисини йўқотади.

Marca нашрининг хабар беришича “матрасчилар”ни ёзда Диего Годин ва Филипе Луислар тарк этишади. Ушбу масала юзасидан клуб раҳбарияти якуний қарорга келиб бўлган.

Айтиш керакки 33 ёшли футболчиларнинг иккаласи ҳам мавсум якунлангач эркин агентга айланишади.

Ёзда Годин "Интер"га, Луис эса "Барселона"га ўтиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!