Ёзда "Барселона"га 19 ёшли бразилиялик футболчи келади

"Барселона" ёзда "Сан-Паулу" вингери Густаво Майей билан ўз таркибини кучайтиради. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридани манбага кўра каталонияликлар 19 ёшли бразилиялик футболчи трансферининг 70 фоизини 4,5 млн еврога сотиб олишган.

Таъкидлаш керакки, Густаво ҳозирча “Сан-Паулу”нинг асосий таркибида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган. У “Барселона”га келгач ҳам катта эҳтимол билан “Барселона-Б” жамоасига юборилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!