Ёзда ҳар қандай клуб “Сити” юлдузини сотиб олиши мумкин
Португалиялик футболчси Бернарду Силва “Манчестер Сити” билан янги шартнома имзолади. Ҳужжатда ҳужумкор ўйинчига 2024 йилнинг ёзида бошқа клубга ўтиш имконини берувчи банд киритилган.
Маълумотларга қараганда, келаси ёз ҳар қандай клуб португалиялик юлдузни 60 миллион евро миқдоридаги бадал пули эвазига сотиб олиши мумкин.
Янги шартнома 2026 йилнинг ярмигача тузилган. Бу ўйинчига “Барселон” ва ПСЖ жиддий қизиқиш билдириб келади.
Бернарду Силва Хосеп Гвардиола қўл остида олти йилдан бери тўп тепмоқда. Тажрибали ўйинчи шу пайтга қадар жамоа билан 15 та совринга эга чиқди.
Фикрлар