Ёзда ПСЖда катта тозалаш бўлади. Таркибдан кетадиган 7-8 та футболчи бор
L'Équipe хабарига кўра, ПСЖ ёзги трансфер ойнасида асосий таркибда тозалаш ишларини ўтказади.
Манба берган хабарга кўра, француз гранди раҳбарияти ҳимоячилар Тило Керер ва Левен Курзава, ярим ҳимоячилар Юлиан Дракслер ва Леандро Паредесни сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бундан ташқари, дарвозабон Александр Летелье, ярим ҳимоячилар Хави Симонс ва Анхель Ди Мария ҳамда ҳужумчи Килиан Мбаппелар ҳам шу ёзда жамоадан кетиши керак. Боиси ушбу футболчиларнинг шартномаси якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда ПСЖ Франция чемпиони бўлди, бироқ мамлакат Суперкубоги учун ўйинда мағлуб бўлди, шунингдек, Чемпионлар лигаси ва мамлакат кубогидан ҳам чиқиб кетди.
Фикрлар