Йозеф Скулинг Сингапур терма жамоасини елкасида олиб юрибди

Индонезияда ёзги Осиё ўйинлари қизғин давом этмоқда. Сайтимиз вакилларимизнинг иштироки қаторида бошқа спорт турларида ҳам қайд этилаётган натижаларга ҳам тўхталиб ўтади. 

Эътиборли ҳолатлардан бири синапурлик сузувчи Йозеф Скулинг Сингапур терма жамоаси ҳисобига иккинчи олтин медални тақдим қилди. Бироз аввал эракалар ўртасида ўтказилган 50 метрга баттерфляй усулида сузиш йўналишида Йозеф олтин медални қўлга киритди. Аввалги дастурлардан бирида айни шу йўналишда 100 метрга ўтказилган баҳсда ҳам у шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди. 

Шунингдек, ушбу спортчи терма жамоаси билан 200 метрга эркин усулда сузиш бўйича эстафета пойгасида ҳам бронза медали билан тақдирланди. Айни дамда Синапур терма жамоаси ҳисобида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медаллари мавжуд. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!