Йозуа Киммих Чемпионлар лигасида Мюллер ва Каземиронинг рекордини янгилади

  • 24 Feb 13:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария” кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқич дастлабки баҳсида сафарда “Лацио” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Opta Franz нашри тарқатган хабарга кўра, мюнхенликлар ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих шу куни ЕЧЛда рекорд ўрнатди. У “Бавария” сафида Чемпионлар лигасида 50 та ўйинда иштирок этди ва немис гранди ушбу ўйинларнинг 38 тасида ғалаба қозонди. Йозуа бу борада жамоадоши Томас Мюллер (36) ва “Реал” ярим ҳимоячиси Каземирони  (36) ортда қолдирди.

“Бавария” ва “Лацио” жамоалари ўртасидаги учрашув 17 март куни Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!