Юлдузлари мундиал финалига чиққан ПСЖ дербида қийин ғалабани қўлга киритди
Ўртоқлик ўйини доирасида ПСЖ клуби ҳамшаҳари "Париж" жамоаси билан куч синашди. Унда Франция чемпионлари 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
"Париж Сен-Жермен" таркибида Мукиеле ва Гарби муаллифлик қилди. "Париж"нинг ягона голини Эл-Ханах (автогол) киритди.
Маълумот ўрнида, ПСЖ Жаҳон чемпионатидан кейинги илк ўйинини чемпионат доирасида "Страсбург"га қарши ўтказади. Баҳс 29 декабрь куни 01:00 да старт олади.
Фикрлар