Юлдузлик касали: Холанд “Арсенал” устозига қўполлик қилди ва рақиб юлдузи билан уришиб кетди
Англия Премьер-лигаси бешинчи турининг марказий учрашувида “Арсенал”га тўқнаш келган “Манчестер Сити” ўз мухлислари кўз ўнгида мағлубиятдан зўрға қутилиб қолди.
Ўйин якунланишига бир неча сония қолганида Жон Стоунз ҳисобни тенглаштиришни уддалади – 2:2.
Беллашувда ҳисобни очган Эрлинг Холанд ўйин охирида ва ундан кейин ҳунар кўрсатди. Аввалига норвегиялик тўпурар рақибнинг бошига тўп отди.
Учрашувдан кейин эса, Холанд “канонирлар” устози Микель Артетанинг елкасини қоқиб, “Ҳой сен, оддийроқ бўлавер”, деб танбеҳ берди.
24 ёшли футболчининг хулқи илгари “шаҳарликлар” сафида ўйнаб кетган Габриэл Жезусга ёқмади ва Холанддан бош мураббийга нега бунақа қилаётганини сўради.
Холанд бразилиялик ҳамкасбини ҳам аягани йўқ. Эрлинг Жезуснинг саволига “Мен нима дедим? Ҳеч нарса деганим йўқ, сен аҳмоқ масхарабозсан! Бу ердан йўқол, масхарабоз!” қабилида ҳақорат билан жавоб қайтарди.
Ишга Микель Артета аралашиб, Жезусга Холанд билан тортишмасликни ва можарога бормасликни буюрди.
Фикрлар