Юлдузлик касали: Ямал ўзини ҳаммадан бир бош устунлигини иддао қиляпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона»нинг ёш ҳужумчиси Ламин Ямал болалигидан қайси футболчини ўзига ўрнак деб билгани ва нега ўзини алоҳида ўйинчи, деб ҳисоблашини айтди.

Ямалнинг сўзларига кўра, унинг кумири каталонияликлар собиқ юлдузи Неймар бўлган.

«Неймар мен учун ўрнак эди, чунки одамлар унинг ўйинини томоша қилишни ёқтирарди. Шунинг учун менимча, «Олтин тўп» ҳам шу билан боғлиқ. 

Бу — энг яхши футболчи бўлиш ҳақида, одамлар энг кўп кўришни истайдиган, бошқалардан бир бош устун бўлган ўйинчи ҳақида. Менимча, айнан шу нарса мени махсус қилади», — деди Ямал.

Жорий мавсумда Ламин Ямал «Барселона» таркибида барча мусобақалар доирасида 8 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 6 та голли пас берди. Бу кўрсаткич унинг ёшига нисбатан ҳақиқатан ҳам ажойиб статистика сифатида қайд этилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!