Юлиан Брандт фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин

"Байер" клуби ярим ҳимояичиси Юлиан Брандт фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

The Daily Mail нашри тарқатаётган хабарга қараганда, 20 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед", "Арсенал",  "Тоттенхэм" ва "Эвертон" клублари қизи қиш билдирмоқда.

Қайд этиш жоиз, Брандт ушбу мавсумда "доришунослар" сафида 22 ўйинда майдонга тушиб 3 та гол урган ва 6 та самарали пас узатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!