“Юнайтед” кутаётган мураббий “Сити”ни бошқариши мумкин

  • 03 Apr 10:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола амалдаги шартномаси якунланса, унинг ишини “Аякс”ни бошқараётган Эрик тен хаг муваффақиятли давом эттириши мумкинлигини айтди.

Tecno

Қизиғи шундаки, нидерландиялик мутахассис Манчестернинг иккинчи жамоаси – “Юнайтед” бош мураббийлигига асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.

- Эрик тен Хаг “Манчестер Сити”да ишлаши мумкинми? Албатта. У ўз ишига ёндашуви билан бу лавозимга лойиқ.

У Нидерландиядаги муваффақиятларини Англия футболига кўчира оладими? Агар бунга 100 фоиз амин бўлганимда, “Манчестер Юнайтед”дагиларга қўнғироқ қилиб, “Йигитлар сизлар уни албатта олишингиз керак”, дердим. Буни олдиндан ҳеч ким билмайди. Ўзим ҳам биринчи келганимда шундай бўлган. Лекин Эрик яхши бошқарувчи эканига шубҳа йўқ, - деди Хосеп Гвардиола.

Comments

You must be logged in to commet!