"Манчестер Юнайтед" клуби "Атлетико" Мадрид ярим ҳимоячиси Сауль Ньигесни таркибига қўшиб олишни мақсад қилмоқда.

AS нашрининг ёзишича, “қизил иблислар” 25 ёшли испаниялик иқтидор эгаси учун “матрасчилар”га 80 млн евро тўлашга тайёр. Бироқ, Саулнинг шартномасида товон пули 150 млн еврони ташкил этади.

Бу борада “Манчестер Юнайтед”га унинг ҳамшаҳари “Манчестер Сити” рақобат қилиши мумкин. Боиси, “шаҳарликлар”да ҳам Саулнинг хизматларига жиддий қизиқиш мавжуд.

Сауль Ньигес жорий мавсум “Атлетико” сафида 37 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 4 та гол урди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!