"Юнайтед"нинг ЕЧЛда ўйнамагани клубга қимматга тушди
"Манчестер Юнайтед"нинг йиллик даромади 10 фоизга камайди.
"Қизил иблислар" раҳбарияти 2022 йилнинг октябридан декабригача бўлган молиявий фаолият натижалари ҳақида ҳисобот берди.
Мазкур даврда даромад 167 миллион фунт стерлингни ташкил этди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга кам.
Бунга асосий сабаб телекўрсатувлар даромадининг камайгани бўлди. Чемпионлар лигасида ўйнаган тақдирда, клуб 32 фоизга кўп даромад олиши мумкин эди.
Шундай бўлса-да, "Манчестер Юнайтед" мухлислар ташрифи бўйича рекорд ўрнатди. Ҳозиргача 2,3 миллион чипта сотилган. Бу 2016/17 йилги мавсумдагидан ҳам кўп. Ҳомийлардан тушган даромад ҳам 43 фоизга ошди.
Йилнинг чорак қисмидаги соф даромад 6,3 миллион фунтни ташкил этди. Шунингдек, Глейзерлар оиласига дивидендлар тўланмаган.
Фикрлар