"Юниред" ва Марек Хамшик академияси ўртасида музокара бўлиб ўтди

Самарқанднинг «Юниред» жамоаси таъсисчиси – Редбридге ва словакиялик машҳур футболчи Марек Ҳамшик академияси раҳбарияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Академия раҳбари Ричард Ҳамшик (футболчининг отаси) билан музокаралар чоғида икки академия ва клублар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Унга кўра, Словакиянинг 8 карра энг яхши футболчиси 2023 йил аввалида Самарқанднинг «Юниред» жамоасига ташриф буюриши кутилмоқда, - дея хабар бермоқда, ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, "Юниред" жорий йилги чемпионатда Ўзбекистон биринчи лигасида қатнашди ва 38 очко жамғариб, мусобақани 6-ўринда якунлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!