Асосий мазмунга ўтиш

Юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Олимпия шаҳарчасида мамлакат биринчилиги бошланди.

Пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчасида юнон-рум кураши бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати старт олди. 4-5-ноябр кунларига белгиланган мусобақада мамлакатимизнинг 200 нафарга яқин энг кучли “классик” кураш усталари баҳс олиб боришади.

Дастурга кўра, бугун чемпионатнинг очилиш маросими ўтказилади. Ушбу мусобақа терма жамоа мураббийлар штабига янги мавсум учун асосий ва захира таркиб вакилларини кўздан кечириб олиш имконини тақдим қилади.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ