Юнон-рим кураши усталари умумжамоа бўйича иккничин ўринда бўлишди

Бугун Хитойнинг Циан шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида юнон-рим кураши усталари қитъа чемпионлиги учун баҳс олиб боришди. Қувонарлиси, ушбу кун доирасида гиламга чиққан вакилларимиз ҳам мусобақани юқори нотада якунлашди.

-60 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган вакилмиз Ислом Баҳромов барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпионлигини тантана қилди. Таъкидлаш жоиз, кеча ўтказилган беллашувларда Исломнинг укаси Илҳом Баҳромов ҳам олтин медалга сазовор бўлган.

Шунингдек, -97 килограмм вазн тоифасида Жаҳонгир Турдиев кумуш медалига эгалик қилди. Ҳамюртимиз ҳал қилувчи беллашувда қирғизистонлик Узур Жузупбековга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа юнон-рим кураши бўйича терма жамоамиз мусобақада 2 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медали билан ушбу йўналиш бўйича умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди. Мусобақада жами жамғарилган медаллар эса 2 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронзани ташкил этмоқда. Бу ҳақида МОҚ хабар беради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!