Юнусни қўлга киритиш "Милан"га қийинчилик туғдирмоқда. Боиси...
Relevo неашри хабарига кўра, ярим ҳимоячи Юнус Муса "Валенсия"нинг ёзги трансферларда сотишни мақсад қилган асосий футболчиларидан бири бўлиб турибди. 20 ёшли америкалик футболчига эса Европа клубларидан қизиқишлар бор.
Манбага кўра, даъвогарлар орасида Юнусга “Милан” фаворит бўлиб турибди ва ушбу трансфер юзасидан испан гранди билан музокара олиб бормоқда.
Бироқ, музокаралар чоғида баъзи қийинчиликлар юзага келмоқда. Жумладан, "Валенсия" Мусани 25 миллион еврога баҳолаган, "Милан" эса пулни тўлашда иккиланиб турибди ва испан клуби билан бонуслар билан бирга 20 миллион еврога яқин суммани келишиб олишга умид қилмоқда.
Юнус Муса АҚШ терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У 2020 йилда терма жамоада дебют қилган.
Фикрлар