Юрген Клопп Германия терма жамоаси футболчиларини "Ливерпуль"га олиб келмоқчи

“Ливерпуль” ёзги трансферлар мавсумида бир қатор харидларни оширишни режалаштирган, дея хабар бермоқда TeamTalk нашри.

Манбада ёзилишича, инглиз клуби трансферлар рўйхатида Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” жамоаси ҳимоячиси Маттиас Гинтер ва “Байер” етакчиси Юлиан Брандт ўрин олишган.

“Ливерпуль” устози Юрген Клопп шахсан ўзи бу икки футболчини жамоага олиб келиш фикрини олға сурмоқда.

25 ёшли Гинтер бу мавсум “Боруссия М” сафида 21 ўйинда 1 гол урган. Унинг тахминий трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

22 ёшли Брандт эса “Байер” сафида 33 ўйинда 7 гол ва 10 голли узатмани амалга оширган. Унинг нархи 45 миллион евро атрофида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!