Юрген Клопп: “Ливерпуль” ҳайратда!
Ads

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп "Хоффенхайм" (4:2) устидан қозонилган ғалаба мерсисайдликларнинг ЕЧЛ гуруҳ босқичига йўл олганлигидан жуда мамнун эканлигини билдириб ўтди..

Буларнинг барчаси ажойиб. Таърифлашга ьил ожиз. Шогирдларимни табриклайман. Биринчи ярим соатни жуда кўтаринки руҳда ўтказдик. Сабаби учта гол уришга уришга эришдик. "Ливерпуль" ЕЧЛ гуруҳ босқичига чиқишга ҳақли эди. Жамоа бундан ҳайратда. Ким билан рақиб бўлишимиз муҳим эмас. Олдинда бизни бир қатор қийин ўйинлар кутиб турибди. Энди сабрсизлик билан қуръа ташлаш маросимини кутамиз, – дейди Клопп BT Sport нашрига.