Юрген Клопп мундиал вақти яна нимадан норози бўлди?

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Жаҳон чемпионати сабаб клублар футболида юзага келган танаффус ҳақида ўз фикрини билдирди. 

- Мундиалда иштирок этган футболчилар жамоага қўшиладими?

- Йўқ, ҳали эмас. Дарвин Нуньез эртага таркибга келиб қўшилади. Қолганлар тикланиши учун бир ҳафта дам олиши лозим. 

Кейин бизни 22 декабрь куни "Манчестер Сити"га қарши баҳс кутиб турибди. Қийин ўтиши аниқ бўлган ўйин.

- Жаҳон чемпионати вақтида юзага келган танаффусни қандай қабул қилдингиз?

- Бу ҳақда кўп гапирдим. Шахсан мен учун яхши бўлди. Сабаби, уч ҳафта дам олдим ва ҳозир машғулот ўтказяпмиз. Аммо футболчилар борасида ундай дея олмайман, афсуски", - дея фикрлари билан ўртоқлашди мутахассис.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!