Юрген Клопп покер қайд этган шогирди ҳақида фикр билдирди
Кеча "Ливерпуль" ўртоқлик ўйини доирасида "Лейпциг"га қарши баҳс олиб борди. Унда мерсисайдликлар йирик 5:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдан сўнг "қизиллар" бош мураббийи Юрген Клопп покер муаллифи бўлган Дарвин Нуньез ҳақида гапириб ўтди.
"Дарвин учун ажойиб оқшом бўлди. Одамлар кўп пул тўланган футболчилар босим остида бўлади, деб ўйлайди. Бу оддий инсонларнинг фикри, холос.
Агар ўйинчиларнинг ўйини яхши бўлмаса, ўзлари ҳақида интернетда ўқийди ва тушкунликка тушиб қолади. Шундан сўнг, улар ўзига бўлган ишончни йўқотади. Бу умуман тўғри эмас.
Нуньез барча ноҳақ гапларга чек қўйди. У собиқ ҳужумчиларимиздан фарқ қилади. Унинг ҳолати ҳозир шунчаки ажойиб", - деди германиялик мутахассис.
Фикрлар