“Юве” “Женоа”дан ўйинчи танлади. У ким экан?
Элдор Шомуродов билан бир жамоада ўйнатган Николо Ровелла тез орада “Ювентус” футболчисига айланади.
Туринликлар 19 ёшли футболчини олиб, “Женоа”га Маноло Портановани беришни таклиф қилмоқчи.
Журналист Николо Скира тарқатган маълумотга қараганда, томонлар рокировканинг барча шартлари бўйича келишувга эришган ва бу трансфер тез орада расман эълон қилинади.
Келишувга кўра, Николо Ровелла 2022 йилнинг ёзигача “Женоа”да ўйнашни давом эттиради ва келишилган муддат келганидан кейин Туринга йўл олади.
Фикрлар