“Ювентус”даги келажаги мавҳум бўлиб турган Криштиану Роналду мавсум якунланишини кутмоқда. У чемпионат ўйинлари якунида фаолиятини қаерда давом эттириши бўйича қарорини эълон қилади.

36 ёшли ҳужумчи унгача Турин суперклуби раҳбарияти билан учрашади. Роналду май ойида клуб президенти Андреа Аньелли ва спорт директори Фабио Паратичи билан музокара ўтказади.

Раҳбарият Роналдунинг режаларини олдиндан билмоқчи. Чунки португалиялик юлдуз “Ювентус”дан кетадиган бўлса, клуб унинг ўрнини боса оладиган янги футболчиларни топиши ва келишга кўндириши учун вақт керак бўлади.

Роналду жорий мавсумда А Серияда 25 та учрашувда рақиблар дарвозасини 24 маротаба ишғол қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар