"Юве" собиқ ҳужумчиси А Серияга қайтиши мумкин
"Эвертон" форварди Мойзе Кин ёзги трансфер ойнаси вақтида Италия А Сериясига қайтиши мумкин.
Италия мабуоти хабарига кўра, италиялик футболчи хизматларига Римнинг "Рома" клуби қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида мерсисайдликлар бош мураббийи Карло Анчелотти 20 ёшли футболчини жамоада олиб қолиш режасига қарши эмас.
Жорий мавсумда ҳужумчи "Эвертон" сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритишни уддалади. Кин "Ювентус" тарбияланувчиси ҳисобланиб, ўтган йил ёзида Англияга кўчиб ўтган эди.
Фикрлар