"Юве" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Роналдудан дубль

Италия А Серияси 13-туридан ўрин олган "Парма" - "Ювентус" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Баҳсда киритилган голларга Роналду (2 марта), Кулусевски ва Мората муаллифлик қилди. 

Ушбу ғалабадан сўнг, туринликлар 27 очко билан 3-ўринда қоладиган бўлди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    Куадрадо ҳужумда қоидани бузди. 

  • 86'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мората ҳам ўз имкониятидан унумли фойдаланиб гол урмоқда. 

  • 84'

    Куадрадонинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди. 

  • 82'

    Кьеза Роналду ўрнига майдонга ташланди. 

  • 80'

    Кулусевскининг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 76'

    Бонуччи ўрнига Куадрадо, Маккенни ўрнига Портанова майдонга тушмоқда. 

  • 74'

    Гальолонинг рейди ва зарбаси хавфли чиқди. Аммо ноаниқ. 

  • 72'

    Куртичнинг жарима майдонига узатмаси ўтмади. 

  • 68'

    Ремзи ўрнига Бернардески майдонга тушмоқда. 

  • 67'

    Кулусевскининг жарима майдонига узатмасини Сеппе ушлаб олди. 

  • 63'

    Бентанкурнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 61'

    Якопони, Куцка ва Корнелиус ўрнига Инглезе, Киприен, Бузи майдонга тушмоқда. 

  • 58'

    Роналдунинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 57'

    "Юве" штурм уюштиришда давом этмоқда. 

  • 54'

    Де Лигтнинг голи ҳакамлар томонидан инобатга олинмади. Ҳаводаги курашда фол ишлатилган.

  • 53'

    "Парма" ҳамон ҳимояланмоқда. 

  • 50'

    Куцканинг зарбаси ўхшамади. 

  • 48'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Роналду ўз имкониятидан ажойиб тарзда фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Калварезе биринчи таймга 1 дақиқа ҳам қўшиб бермади. 

  • 45'

    Бурчакдан узатилган тўпни Бонуччи боши билан дарвозага аниқ йўллай олмади. 

  • 44'

    Туринликлар хотиржамлик билан ўйинни назорат қилмоқда. 

  • 41'

    Маккеннига нисбатан "Парма" футболчиси ҳужумда қоида бузди. 

  • 37'

    "Парма" тартибли ҳимояланмоқда. 

  • 34'

    "Ювентус"нинг жарима майдонига кетма-кет узатмалари ўтмаяпти. 

  • 31'

    Корнелиуснинг зарбаси Буффон учун у қадар хавфли чиқмади. 

  • 29'

    Ҳужум фақат "Ювентус" томонидан уюштирилмоқда. 

  • 26'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Роналду жарима майдонига узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. 

  • 24'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кулусевски ҳисобни очмоқда. Жарима майдони ичидаги бўшлиқдан шведциялик футболчи унумли фойдаланиб кетди. 

  • 22'

    "Юве" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 20'

    Бентанкурнинг зарбаси у қадар кучли чиқмади. Сеппе тўпни ушлаб олди. 

  • 17'

    Ремзининг айёрона узатмасини ҳимоячи пайқаб қолди. 

  • 15'

    Кучканинг зарбасини Буффон оёқлари билан қайтарди. 

  • 12'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Ремзи отилиб кирди. Аммо бош билан зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 11'

    Туринликларнинг кучли прессинги оқибатида "Парма" тўпни анча тез йўқотмоқда. 

  • 9'

    "Юве" тўпни иккинчи қаватдан узатишга ҳаракат қилмоқда. Аммо пармаликлар ўз ўрнида яхши ҳаракат қилмоқда. 

  • 7'

    Бентанкурнинг жарима майдонига узатган тўпини дарвозабон қўлларидан чиқариб юборди. Унинг бахтига, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришга эришди.  

  • 5'

    "Юве" ташаббусни аста-секин қўлга ола бошлади. 

  • 3'

    Мората ўткаир бурчакдан ноаниқ зарба берди. Бироқ сал аввал у офсайдда бўлган экан. 

  • 2'

    Кучканинг узатмасига Корнелиус етиб бора олмади. "Парма" илк ҳужумни амалга оширди. 

  • 0'

    Бонуччи ва Алвеш сардор сифатида тўп ва майдон масаласини ҳал этиб олишмоқда. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Италия А Серияси 13-турида "Ювентус" "Парма" майдонига сафар уюштиради. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!