"Ювентус" – "Женоа": Матнли трансляция
Биродан сўнг Италия кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Ювентус" ва "Женоа" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Ушбу учрашувни сайтимизда матнли трансляция қилиб борамиз. Сизлар билан ушбу баҳсни камина, Жалолиддин Қобилжонов бирга кузатиб боради.
- 120'

Учрашув якунланди. "Женоа" Италия кубоги билан хайрлашди
- 119'

Ўйиннинг соннига дақиқаларида Бернардески ҳам огоҳлантирилди
- 118'

Николо Ровеллага ҳам сариқ карточка кўрсатилди
- 117'

Раду Драгусин жароҳат олган кўринда.и Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
- 116'

Маттиа Бани огоҳлантирилди
- 109'
Иван Радовановичнинг бош билан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолди
- 107'

Иван Радованович майдоанга тушди. "Жено" устози Филиппо Мелегони захирага олди
- 106'

Сўнгги бўлимга старт берилди
- 105+1'

Танаффус!
- 105+1'

1 дақиқа қўшиб берилди
- 105'

ГООООООООЛ! Ҳамза Рафиа туринликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди
- 97'

Даниэль Думбравану ўрнига Дэриан Малеш майдонга тушди.
- 96'
Кулусевскининг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиққариб юборди
- 94'

Ровелланинг бурчакдан узатган тўпи ҳеч кимга тегмай майдон ташққарисига равона бўлди
- 91'

Қўшимча таймларнинг биринчиси бошланди
- 90+3'

Асосий бўлимлар якунланди. Қўшимча таймлар гувоҳига айланамиз
- 90+3'
ВУУУУУҲ! Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбаси, дарвозанинг устидан ўтиб кетди.
- 90+2'

Эдоардо Голданига огоҳлантирилди
- 90+3'

Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди
- 88'

Роналду майдонга тушмоқда! Криштиану Уэслини ўрнига ўинни давом эттиради
- 84'
Бурчакдан оширилган тўпга Думбравану бош билан зарба зарба берди, аниқлик етишмади
- 77'

Партанова ўрнига Ҳамза Рафиа туширилди
- 74'

ГОООООООООЛ! Филиппи Малегони ҳисобни тенглаштирди. Тупни қабул қилиб олган Филипи кучли зарба йўллади, ушбу вазиятда Буффон ҳеч нарса қила олмади.
- 74'
Бернардескининг узатмасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди
- 70'
Скамакка жарима зарбасини амалга оширди, бироз ноаниқ
- 64'

"Ювентус"да икки ўзгариш бўлади: Кельини ва Демирал майдонни тарк этди. Улар ўрнига Бонуччи ва Данилу туширилди
- 53'
Пьяца хавфли зарба йўллаганд, бироза аниқлик етишмади
- 50'
Моратадан ажойиб зарба, "Женоа" дарвозабонидан эса чиройли сейв
- 49'
Берднардескининг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди
- 46'

Иккинчи бўлим аввалида ўзгариш Бентанкур ўрнига Рабьо туширилди
- 46'

Иккинчи бўлим бошланди!
- 45'

Танаффус!
- 44'

Портанова гол урганди, бироқ ҳакам ойсайд сабабли бекор қилди
- 44'

"Женоа" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади
- 43'

Ровелланинг узатмаси ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи
- 41'

Ҳакамга эътироз билдиргани учун Гильоне огоҳлантирилди
- 35'
Жаримадан узатилган тўпни "Юве" ҳимоячилари бартараф этишди
- 35'
"Женоа" фойдасига стандард вазият. Масофа бироз олис
- 32'

Артур гол урганди, бироқ ҳакам уни ҳисобламади. Аввалроқ, тўпни қабул қилиб олишда Мората ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди
- 27'

ГООООООЛ! "Женоа" ҳисобни қисқартирди. Чиборра бош билан зарба йўллаб, Буфонни ожиз қолдирди
- 25'

Бентанкур огоҳлантирилди
- 24'

ГООООООЛ! Мората учрашувдаги иккинчи голни уришга эришди. Альваро Кулусевскининг пасидан сўнг кучли зарба билан дарвозани ишғол этди
- 20'
"Женоа" ҳамон дарвоза томон бирорта аниққ зарба йўлламади
- 17'
"Юве" супер комбинацион ҳужум ташкил қилди. Сўнгги паллади Кулусевскининг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди
- 15'
Мората ўткир бурчакдан зарба йўллади, дарвозабон яна қайтарди
- 13'
Қандай вазият?! Кулусевски дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади. "Женоа" посбони хавфни бартараф этди
- 11'
Йўқ, ҳаммаси яхши. Федерико ўйинни давом эттира олади
- 11'
Бернардескига нисбатан қўпол ўйнашди. У жароҳат олган бўлиши мумкин.
- 9'
Дастлабки 10 дақиқа ортда қолди. "Женоа" ҳозирча фақат ҳимояланмоқда
- 8'
Стандартдан узатилган тўпга Демирал бош билан дарвоза томон зарба берди, ноаниқ
- 6'
ВУУУҲ! Бернардескининг кучли зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди
- 5'
Ҳимоячи Моратани қўполлик ишлатмасдан тўпсизлантирди
- 2'

ГОООООООЛ! "Ювентус" илк ҳужумдаёқ ҳисобни очишга эришди. Гол муаллифи Кулусевски
- 1'

Учрашувга старт берилди
- 0'
Икки жамоа ҳам майдонга чиқиб келмоқда
- 0'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари бироздан сўнг Италия кубоги доирасидаги "Ювентус" ва "Женоа" ўйини бошланади. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйинни захирадан бошлайдиган бўлди.



Фикрлар