"Ювентус" - "Байер" баҳсининг айрим статистикалари. Немислар бирорта аниқ зарба беришмади

Чемпионлар Лигасининг 2-туридан ўрин олган "Ювентус" ва "Байер" ўртасида кечган учрашувда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Беллашув давомида Леверкузен клуби умумий 8 бор зарба йўллашди ва шуларнинг бирортаси дарвозага аниқ бормади.

Тўп назорати бўйича германияликлар Турин клубидан бироз устунлик қилишди (51% - 49%) ва кўпроқ узатмаларни амалга оширишди ( "Байер" 632 та, "Юве" 521 та).

Питер Бос шогирдлари 2 та учрашувнинг иккаласида ҳам мағлубиятга учради ва гуруҳнинг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди. Италияликлар эса 4 очко тўплаб, гуруҳ етакчилигини қўлга олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!