Ads

“Ювентус” – Италиянинг энг машҳур жамоаси. Бу Stage Up консалтинг компанияси ўтказган тадқиқотларда ўз аксини топди.

Аниқроғи, Турин супер клубига 8 750 000 нафар италиялик мухлислик қилади. Бу эса “Милан” ва “Интер”га мухлислик қилувчиларни қўшиб ҳисоблагандан ҳам кўпроқ деганидир.

Таъкидлаш керакки, ушбу сўровнома жорий йилнинг июнь ойида ўтказилди ва унда 14 ёшдан 64 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этди.

Қуйида сўровнома натижаларини тўлиқ билиб олишингиз мумки:

  1. «Ювентус» 8 725 000
  2. «Интер» 3 975 000
  3. «Милан» 3 868 000
  4. «Наполи» 2 783 000
  5. «Рома» 1 895 000
  6. «Фиорентина» 673 000
  7. «Лацио» 606 000
  8. «Кальяри» 520 000
  9. «Торино» 462 000
  10. «Болонья» 328 000
  11. «Сампдория» 250 000
  12. «Аталанта» 245 000
  13. «Женоа» 200 000
  14. «Удинезе» 170 000
  15. «Верона» 131 000
  16. «СПАЛ» 121 000
  17. «Парма» 100 000
  18. «Лечче» 98 000
  19. «Брешия» 91 000
  20. «Сассуоло» 72 000