А Сериянинг 3-туридан ўрин олган "Ювентус" ва "Наполи" жамоалари ўртасидаги қолдирилган ўйин қачон ўтказилиши ҳозирча номаълум.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, ушбу ўйин фақат май ойида ташкил этилиши мумкин. Аммо "Ювентус" ва "Наполи" еврокубоклардаги юришини эртароқ тўхтатган тақдирда, уларнинг ўзаро ўйини майгача ўтказилиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ва “Наполи” жамоалари октябрь ойида ўзаро куч синашиши керак эди. Аммо коронавирус туфайли неаполликлар ушбу ўйинга етиб келолмаган ва А Серия бу жамоага техник мағлубият ёзган ҳамда ҳисобидан 1 очко олиб қўйган эди. Лекин яқинда Италия олимпия қўмитаси ушбу қарорни бекор қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)