
"Ювентус" - "Сассуоло": Матнли трансляция
Италия А серияси 17-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Сассуоло" баҳси бошланиш арафасида. Уни сайтимиз сизга матнли кўринишда тақдим этади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
- 90+3'
Учрашув якунланди! "Юве" учрашувни ажойиб ғалаба билан якунлади. Матнли трансляция Абдулла Маннонов томонидан олиб борилди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+2'
ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Роналду яна катта саҳнада! Ажойиб пас, ажойиб зарба ва довдиратиб қўювчи гол! Ҳисоб йирик кўринишга келтирилди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
"Сассуоло" сафида ҳам ўзгариш амалга оширилди: Кирикеш ўрнига Айхан майдонга тушди.
- 86'
"Юве" сафида 2 ўзгариш: Ремзи ва Кьеза ўрнига Бернардески ҳамда Мората ўйинга қўшилишди.
- 82'
ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Ювентус" ҳисобда олдинга чиқиб олди! Фработтанинг узатмасини Ремзи голга айлантирди.
- 79'
Деян Кулусевски сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 75'
Роналду жарима майдони ичида тўпни ажойиб тарзда қабул қилиб олди ва кучли зарба берди! Дарвозабонга браво!
- 73'
"Сассуоло"да ўзгариш: Мюльдюр ўрнига Брайан Оддей майдонга тушди.
- 72'
Жанлука Фработта сариқ карточка олди.
- 70'
"Юве" бурчак тўпи тепади.
- 67'
"Сассуоло"да ўзгариш: Дефрель ўрнига Жереми Бога ўйинга қўшилди.
- 66'
Хамед Траоре бурчакдан тўпни ўйинга киритди, бироқ тўп анча узоққа бориб тушди.
- 65'
Дефрель офсайдда қолиб кетди.
- 63'
Кулусевски ҳужумда фол намойиш этди.
- 61'
"Сассуоло" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади. Қарши ҳужум.
- 59'
ГООООООООООООООЛЛЛ!!! "Сассуоло" ҳисобни тенглаштирди! Дефрель ажойиб вазиятдан ажойиб тарзда фойдаланди ва ҳисобдаги мувозанатни тиклади.
- 57'
"Сассуоло" тўпни назорат қилмоқда.
- 54'
Дефрель ажойиб вазиятни кўкка совурди.
- 53'
Ремзининг узун паси бутун майдон бўйлаб кесиб ўтди, ҳеч ким уни эгаллай олмади.
- 51'
ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Данило ҳисобни очди! 1-0!
- 50'
Ремзининг зарбаси ноаниқ кетди!
- 47'
"Юве"да ўзгариш: Рабьо ўрнига Бентанкур майдонга тушди.
- 46'
"Сассуоло" таймни ўзгариш билан бошлайди: Журичич ва Капуто ўрнига Лопес ва Толян майдонга тушади.
- 46'
2-тайм бошланди! "Юве" тўпни ўйинга киритди.
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+5'
1-тайм якунланди.
- 45+4'
Роналду ажойиб зарба берди, бироқ ноаниқ.
- 45+3'
"Юве" бурчак тўпи тепади.
- 45+2'
Давиде Масса қоидани бузгани учун қизил карточка олди! Кульминация!
- 45+'
1-таймга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 45'
Федерико Кьеза жароҳат олди. У майдонда тиббий ёрдам олмоқда.
- 44'
Педро Обьянг сариқ карточка билан жазоланди.
- 43'
Дибала ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Кулусевски ўйинни давом эттиради. Биринчи таймдаёқ 2-мажбурий ўзгариш.
- 41'
Ремзи ўйин қоидасини бузди.
- 39'
Дибала жароҳат олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 37'
"Сассуоло"нинг узоқ вақт уюштиршган ҳужуми ноаниқ зарба билан якунланди.
- 35'
Родриго Бентанкур қўпол ҳаракатлари учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 33'
Влад Кирикеш қўпол ўйнади. "Юве" жарима тўпи тепади.
- 28'
Родриго Бентанкур рақиб билан тўқнашиб кетди. Ўйин тўхтатилди.
- 26'
Криштиану Роналду ажойиб пасни қабул қилиб олди, бироқ унинг зарбаси блокланди.
- 25'
Аарон Ремзининг паси жуда кучли чиқди. Дибала уни эгаллаб олди.
- 23'
Франческо Капуто тўп назорат қилиб турган жойида тўпни йўқотиб қўйди.
- 20'
Мажбурий ўзгариш: Пирло Маккенни ўрнига Ремзини ўйинга қўшди.
- 19'
Уэстон Маккенни жароҳат сабабли ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди.
- 18'
Мюльдюр жарима майдони ичига ноаниқ узатма амалга оширди, "Юве" тўпни эгаллаб олди.
- 17'
Жанмарко Феррарри сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 15'
Педро Обьянг жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, тўп юқорилаб кетганини сезган Шенсни ортиқча ҳаракат ҳам қилмади.
- 13'
Леонардо Бонуччи қўпол чиқиб келиши учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 11'
Дибала бурчак тўпини яқиндаги жамоадошига узатиб амалга оширди, позицион ҳужум давом этади.
- 10'
"Юве" бурчак тўпи тепади.
- 9'
Жарима майдони ичига ажойиб узатма амалга оширилди, 11 метрлик нуқта атрофида Роналду баланд сакраб, боши билан зарба берди! Тўп дарвоза тўсинининг бироз юқорисидан ўтиб кетди.
- 8'
Дибала бурчакдан тўпни ўйинга киритди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.
- 7'
"Ювентус" бурчак зарбасига эга чиқди.
- 6'
Роналду тўпни ажойиб тарзда қабул қилиб олди ва дарвозага зарба йўллади, бироқ у кучлилик қилиб, тўп юқорилаб кетди.
- 4'
Криштиану Роналду жарима майдонига хавфли ёриб кирди, бироқ ҳимоячилар яхши ўйнаб, уни тўпсизлантирди.
- 3'
Грегуар Дефрель бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўналтирди, зарбага аниқлик етишмади. Шенсни тўпни дарвозадан ўйинга киритиб беради.
- 2'
"Сассуоло" футболчиси Хамед Траоре олдинга узун пас берди, бироқ тўп ташқарига чиқиб кетди.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. А серия мадҳияси янгради.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А серияси 17-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Сассуоло" баҳси бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
Фикрлар