“Ювентус” Сандрони ўзида олиб қолиш учун нималар қилмоқчи?
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ўзининг бразилиялик ҳимоячиси Алекс Сандрони ПСЖ ва “Челси”нинг “ҳавфидан” ҳимоя қилмоқчи.

Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, Сандро 70 млн еврога ҳам сотилмайди. Қолаверса, туринликлар 26 ёшли футболчига йиллик маоши 5 миллион евролик узоқ муддатга мўлжалланган (2022 йилгача) шартнома таклиф қилишмоқчи.

Таъкидлаш керакки, “Ювентус” шунингдек Сандронинг “Порту”даги жамоадоши Данилони ҳам “Реал”дан сотиб олишни режалаштирмоқда. Хабарларга қараганда Данило яқинда “Юве”ни тарк этган Дани Алвеснинг ўрнини эгаллайди.