
"Ювентус" 2011 йилдан буён бундай шарманда бўлмаган эди
“Ювентус” кеча Италия А Сериясининг 14-турида ўз майдонида “Фиорентина”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Эътиборлиси, “кекса синьора” 2011 йилнинг январидан буён чемпионатда бир ўйинда 3 ва ундан ортиқ гол ўтказиб юборди. Туринликлар сўнгги марта 2011 йилнинг январида “Парма”га 4:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган.
Андреа Пирло бошчилигидаги “Ювентус” айни дамда А Серия мусобақа жадвалида 24 очко билан 4-ўринда бормоқда.
Фикрлар