
"Ювентус" А Серияда сўнгги ўринни эгаллаган жамоадан футболчи сотиб олмоқчи
"Ювентус" клуби А Серияда сўнгги поғонани эгаллаган СПАЛ ярим ҳимоячиси Муҳаммад Фаресни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга кўра, туринликлар 24 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар чоғидаёқ сотиб олишмоқчи. СПАЛ эса футболчининг трансферини 11 млн еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, Фарес жорий мавсум СПАЛ сафида бор йўғи 6 та ўйинда майдонга тушди холос. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар