Ads

Кеча сафарда “Наполи”ни мағлубиятга учрата олган “Ювентус” А Серияда янги рекорд ўрнатди.

Аниқроғи, туринликларнинг Неаполда киритган голи чемпионатдаги кетма-кет 44-гол бўлди. Бундай натижани эса аввал ҳеч бир жамоа қайд этмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча муҳим ғалабани қўлга киритган Массимилиано Аллегри шогирдлари ўз очколари сонини 37тага етказиб олишди ва пешқадам “Наполи” (38 очко) билан орадаги фарқни янада қисқартиришди.