"Ювентус" Алекс Сандронинг нархини эълон қилди
Туриннинг "Ювентус" клуби ўзининг чап қанот ҳимоячиси Алекс Сандрони сотиб юбориши мумкин.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” раҳбарияти 28 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери борасида билдириладиган 50 млн евродан юқори бўлган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёз Сандрога “Реал” ва бир қатор АПЛ клубларидан қизиқишлар бўлган эди.
Маълумот учун, Алекс Сандро жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 35та ўйинда майдонга тушди ва 3та голга ассистентлик қилишга эришди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар