"Ювентус" Англия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳамон "Тоттенхэм" ҳимоячиси Киран Триппьернинг трансфери борасида музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Football-Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” 28 ёшли Англия терма жамоаси аъзосига 5 йиллик шартнома ва йилига 2,6 млн евро маош ваъда қилмоқда. Гап шундаки, туринликлар Триппьерни "Манчестер Сити"га ўтиши кутилаётган Жоау Канселуга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Маълумот учун, Триппьер ўтган мавсум АПЛда жами 27та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!