"Ювентус" АПЛга футболчи сотади
"Ювентус" ҳимоячиси Даниэле Ругани яқин вақтлар ичида "Лестер Сити"га кўчиб ўтади, дея хабар бермоқда Corriere dello Sport.
Туринликлар 26 ёшлик италиялик футболчининг трансфери учун "тулкилар"дан 25 миллион евро талаб қилмоқда. Томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Ругани учун "Лестер"дан ташқари "Вулверхэмптон" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Жорий мавсумда ҳимоячи А Серияда тўққизта ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар