“Ювентус” ақлбовар қилмас трансферни амалга оширмоқчи

 

“Арсенал” жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес “Ювентус” раҳбарияти эътиборига тушиб қолди. Бу ҳақда Calciomercato нашри маълум қилмоқда.

Маълумотларга қараганда, Алексис Санчес “тўпчилар” билан  билан шартномасини узайтиришга шошилмаяпти. Туринликлар эса бундай фойдаланиб,  чилилик футболчини ёзда сотиб олишга ҳаракат қилади.

Қайд этиш керакки, Санчеснинг “Арсенал” билан келишуви 2018 йилнинг ёзида тугайди. “Кекса синьора” Санчеснинг амалга ошиши мумкин бўлган трансферини Манжукич Туринни тарк этиши мумкинлиги муносабати билан режалаштира бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Алексис Санчес 2014 йили “Барселона”дан 42,5 миллион евро эвазига “Арсенал” сафини тўлдирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!