"Ювентус" асосий футболчиларидан бири билан келишиб олди

Туриннинг "Ювентус" клуби ўзининг бразилиялик ҳимоячиси Алекс Сандро билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 27 ёшли футболчи ва “кекса синьора” ўртасидаги келишув 2023 йилга қадар узайтирилади. Таъкидлаш керакки, Сандронинг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар тузилган.

Шу тариқа “Ювентус” ўзининг тажрибали ҳимоячисини ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед"га ўтмасликки кўндира олди.

Маълумот учун, “Ювентус” Алекс Сандрони 2015 йил “Порту”дан 26 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум жами 18та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!