“Ювентус” “Барса” ва “Ливерпуль” кутаётган ўйинчини олади

“Ювентус” ёзги трансферлар мавсумида тажрибали ҳимоячилари Жоржо Кьеллини ва Леонардо Бонуччига ўринбосар сотиб олишни режалаштирмоқда.

Ҳозир туринликлар раҳбарияти “Севилья”нинг етакчи ҳимоячиси Диего Карлос трансфери бўйича иш олиб боришни мақсад қилган.

Испанияликлар бразилиялик футболчини сотиб юборишга тайёр. Унинг трансфер суммаси 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Шундай бўлса-да, Диего Карлосни олиш осон бўлмайди. Бунинг учун “Ювентус” трансфер бозорида футболчини ўз таркибига чорлаётган “Барселона” ва “Ливерпуль” билан рақобатлашишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!