“Ювентус” Дани Алвеснинг ўрнига ПСЖ футболчисини олиб келмоқчи

Франциянинг ПСЖ клуби ҳимоячиси Серж Орье Италиянинг “Ювентус” клуби қизиқишлари  доирасида бўлиб турибди. 24 ёшли футболчининг агенти “кекса синьора” раҳбарлари билан учрашиши кутилмоқда.

Трансфер суммаси эса 24 млн еврога баҳоланмоқда.

Туринликлар уни жамоани тарк этган Дани Алвеснинг ўрнига олиб келишмоқчи. Бундан ташқари  “Ювентус” парижликлар ярим ҳимоячиси Блез Матюидини ҳам қўлга киритмоқчи. Бироқ ПСЖ раҳбарияти итальянлар таклиф этган суммага уни сотишга рози бўлмагани айтилмоқда.

Маълумот учун Орьенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2019 йилда ниҳоясига етади.