"Ювентус" Де Шильонинг трансфери борасида "Милан" билан музокараларни давом эттирмоқда

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳамон ўз сафига “Милан” ҳимоячиси Маттия Де Шильони қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра туринликлар 24 ёшли италиялик футболчи учун 10 млн евро беришмоқчи, бироқ, “россонерилар” уни 15 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Таъкидлаш керакки, ҳар иккала қанотда бемалол тўп сура оладиган Италия терма жамоаси аъзосининг “Милан” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган. Қолаверса, футболчининг жамоадан кетишига асосий сабаб, маҳаллий мухлисларнинг унга нисбатан ёқимсиз муносабати бўлмоқда. Боиси, одатда уни “Сан Сиро”да ишқибозлар “ҳуштакбозлик” остида кутиб олишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!